ПСЖ – "Ницца": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Франция 1-Лигаси 25-туридан ўрин олган ПСЖ – "Ницца" баҳси бошланиш арафасида. Учрашувни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин. Матнли трансляцияни Жалолиддин Қобилжонов олиб боради.

  • 90+2'

    Ўйин якунланди. ПСЖ ўз майдонида қийин ғалабага эришди

  • 90+2'

    Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Ҳакам бу сафар Икардини огоҳлантирди

  • 87'

    Килиан Мбаппега сариқ карточка кўрсатилди

  • 83'

    Мойзе Кен ўрнига Андер Эрерра майдонга тушди

  • 81'

    Мбаппе олдинга ўтишга ҳаракат қилганди, ҳимоячи осонликча уни тўпсизлантирди

  • 80'

    Лейвин Курзава ўрнига Сарабия, Юлиан Дракслер ўрнига эса Митчел Баккер туширилди

  • 79'

    "Ницца" тўпни назорат қилиб, рақиб хатога йўл қўйишини кутмоқда

  • 77'

    ГООООООООЛ! Мойзе Кин парижликларни олдинга олиб чиқди

  • 70'

    Маркиньос рақиб футболчисини йиқитди

  • 66'

    Парижликлар тўлиқ тўп назоратини ўз қўлига олди

  • 61'

    Курзаванинг жарима майдонига узатган тўпига аниқлик етишмади

  • 58'

    ПСЖ футболчилари қанча ҳужумга ўтмасин, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилмоқда

  • 54'

    Мбаппе тўп учун курашда ҳимоячини ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди

  • 50'

    ГОООООООЛ! "Ницца" рақиб футболчиларининг хатосидан унумли фойдаланди. Гол муаллифи Рони Лопеш

  • 48'

    "Ницца" иккинчи бўлимни анча фаол бошлади

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 44'

    Мойзе Киннинг дарвоза томон йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

  • 40'

    ПСЖ футболчилари тўпни назорат қилишмоқда

  • 37'

    Пьер Леес-Мелунинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришди

  • 34'

    Лейвин Курзава жарима майдонига тўпни узатди, Кин бироз кеч қолди

  • 31'

    Пьер Леес-Мелунинг узатмасини Париж клуби ҳимоячилари қайтариб юборди

  • 28'

    Паредеснинг бурчакдан узатган тўпига аниқлик етишмади

  • 24'

    Идрисса Гуйе майдонда жароҳат олиб ётибди

  • 21'

    ГООООООООООООООЛ! Дракслер керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлди ва жамоасини олдинга олиб чиқди

  • 18'

    "Ницца" тўлиқ ўйинни назорат қилмоқда

  • 12'

    ПСЖ кўплаб паслар беряпти, тўп назорати юқори, позицион ҳужум авжида.

  • 10'

    Рони Лупеш бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди, ҳимоячилар фаол ўйнади.

  • 9'

    Лейвин Кюрзава рақиб ҳужумини чиройли тарзда тўхтатиб қолди. "Ницца" бурчак тўпи ишлаб олди.

  • 8'

    Килиан Мбаппе дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи уни тўхтатиб қолди.

  • 6'

    Анди Пельмар рақибини чалиб йиқитди, бош ҳакам фол қайд этди.

  • 5'

    Меҳмонлар вакили воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 3'

    Дастлабки дақиқалардан парижликлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча сониялар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!