ПСЖ - "Лион": Матнли трансляция

  • 120'

    Шу билан трансляциямиз ўз якунига етди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 120+'

    ГООООООООЛЛЛЛЛ!!! Сарабия ҳотиржамлик билан тўпни дарвозага йўллади. ПСЖ - Франция лига кубоги ғолиби - 6:5

  • 120+'

    НАВААААААААССССС!!! Траоренинг зарбаси йўлини дарвозабон топди - 5:5

  • 120+'

    Неймар жуда осонлик билан Лопешни алдашни уддалади - 5:5

  • 120+'

    Ауар бироз хавфли пенальтини амалга оширди. Сал бўлмаса Навас тўпни қайтариб қўр эди - 4:5

  • 120+'

    Эррера Лопешни ўнгга, тўпни эса чапга йўллади - 4:4

  • 120+'

    Мендес ҳам ажойиб тарзда Навасни доғда қолдирди - 3:4

  • 120+'

    Паредес куч билан тўпни дарвозанинг ўнг пастки бурчагига жойлаб қўйди - 3:3

  • 120+'

    Марсал ҳам Навасни ажойиб тарзда ожиз қолдирди - 2:3

  • 120+'

    Вератти пенальтини ҳотиржамлик билан, аниқ амалга оширди - 2:2

  • 120+'

    Токо-Экамби чап тарафга тўпни йўллади. Навас тўпга хатто тегинди ҳам. Аммо барибир якунда тўп тўрдан ўрин олди - 1:2

  • 120+'

    Ди Мария дарвозанинг ўнг пастки бурчагини моҳирлик билан ишғол қилди - 1:1.

  • 120+'

    Андерсон дастлабки пенальтини аниқ амалга оширди. 0:1

  • 120'

    Энди ҳаммаси пенальтилар сериясида ҳал бўлади. Ҳакам ҳуштаги янгради.

  • 120+'

    Неймар жаримадан йўллаган зарба анча кучли ва ноаниқ бўлди. 

  • 120+'

    Қўшимча бўлимларга 1 дақиқа қўшиб берилди. Ҳозирги жарима зарбаси ҳаммасини ҳал қилиши мумкин.

  • 119'

    Рафаэль тезлик билан жарима майдонига кириб кетаётган Ди Марияни очиқчасига ортдан чалди. Ҳакам тўғридан тўғри қизил карточка билан уни майдондан четлатди.

  • 115'

    Ди Мария Рафаэлга қарши ўта хавфли ўйнади. Сариқ карточка ҳам ишлаб олди бунинг эвазига.

  • 114'

    Маркиньос ўрнига Диалло майдонга тушди.

  • 113'

    Марсал тиббий ёрдам қабул қилмоқда.

  • 112'

    Бурчак тўпидан сўнг тўп ҳаммадан ўтиб, Корне оёқларига келиб тушди. Тўп футболчининг оёғига ўрнашмади.

  • 110'

    Мендеснинг олис масофдан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 108'

    Асабий дақиқалар ва жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбур. 

  • 106'

    Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси старт олди.

  • 105'

    Биринчи экстра тайм якунига етди.

  • 104'

    "Лион" анча фаоллашди. ПСЖ эса уларнинг темпини бузишга ҳаракат қилмоқда. Гўёки, пенальтилар сериясига парижликлар кўпроқ мухтождек.

  • 100'

    Паредес рақибнинг хавфли қарши ҳужумини очиқчасига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

  • 98'

    Траоре ҳужумда қоидани бузди.

  • 96'

    Ди Мариянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Лопеш қийинчилик билан қайтарди.

  • 94'

    Марсал рақибга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка ишлаб олди.

  • 92'

    Йоаким Андерсон парижликлар томонидан узатилган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Тўпнинг траекторияси автоголга ўхшаб кетди.

  • 91'

    Биринчи экстра-тайм бошланди.

  • 91'

    Қўшимча бўлимлар олдидан Лэандро Паредес Тьягу Силва ўрнига майдонга тушди.

  • 90'

    Асосий вақт ўз якунига етди. Ҳисоб - 0:0. Навбат - экстра таймларга!

  • 90+'

    Силва тиббий ёрдам олмоқда.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Неймар амалга оширган корнер Лопеш томонидан жарима майдонидан чиқариб юборилди.

  • 87'

    Сарабиянинг нозик узатмасига Неймар боши билан зарба берди. Лопеш ажойиб сейв амалга оширди.

  • 86'

    Дубоай ўрнига Рафаэль майдонга тушди.

  • 84'

    Сарабияга узатилган тўпга дарвозабон отилиб чиқиб, муштлари билан уриб юборди.

  • 82'

    Токо-Экамби дастлабки вазиятига эга бўлди. Унинг зарбаси бироз кучсиз чиқди ва коста-рикалик посбон қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.

  • 81'

    Корненинг жаримадан йўллаган хавфли зарбасини Навас қайтаришга эришди.

  • 81'

    Шунингдек, Марсело ўрнига Йоаким Андерсон майдонга тушди.

  • 80'

    Токо-Экамби Депай ўрнига майдонга тушди. Дембеле ҳам ўз ўрнини Траорега бўшатиб берди.

  • 78'

    Эррера кераксиз жойда қоидани бузди. ПСЖ ҳужумга чиқиб кетаётган бир пайтда испаниялик футболчи рақибга қўллари билан зарба бериб юборди. Сариқ карточка ҳам бор, албатта.

  • 76'

    Чап қанотдан узатилган тўпга Сарабия зарба бера олмади. Хавфли вазият бўлган эди.

  • 70'

    Курзава ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнига Керер майдонга тушди.

  • 69'

    Курзавага тиббий ёрдам керак кўринади.

  • 68'

    Корне чап қанотда катта бўшлиққа эга бўлди. Жарима майдонига узатган тўпи йўлидан Андер Эррера чиқиб қолди.

  • 66'

    Футболчилар чанқоқларини босиб олишади.

  • 65'

    Бруно Гуимареш ўрнига Тиаго Мендеш майдонга тушди.

  • 64'

    Неймар шеригини битта пас билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бироқ, Ди Мария офсайдда қолиб кетган экан.

  • 62'

    Гуимареш Неймарга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточкасини олди.

  • 60'

    Мемфис Депай жарима майдони марказида йиқилиб тушди. Ҳа, бундан ортиғи эмас.

  • 58'

    Икарди ва Гуйе захирага олинди. Уларнинг ўрнида Сарабия ҳамда Эррера ҳаракат қилади.

  • 55'

    Тьягу Силва Мусса Дембелени майдон марказида тўхтатиб қолди. Яхши қарши ҳужумни тўхтатиб қолгани учун у огоҳлантирилди.

  • 53'

    Антони Лопеш ўз ўрнида ажойиб ҳаракат қилиб Неймар томонидан йўлланган жарима зарбасини қайтарди.

  • 52'

    "Лион" футболчилари дарвозага яқин нуқтада Неймарни йиқитишди. Ҳакам ҳозирча карточка кўрсатмади. Аммо вазият анча хавфли тус олиши мумкин.

  • 50'

    Мемфис Депай ўта қулай вазиятга олиб чиқилди. Навас эса яхши ҳаракат қилиб дарвозасини даҳлсиз қолдирди.

  • 49'

    Ди Мария ПСЖнинг ҳужумини Неймар қанотидан ривожлантирди. Бразилиялик вингер эса ҳимоячини ўзи алдаб ўтишни мақсад қилди. Дарвозабон тўпга чиқиб келиб вазиятни юмшатди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45+'

    Депай узоқ масофадан жарима зарбасини аъло даражада амалга оширди. Денайер эса бошига қўндириб қўйилган тўпни дарвозага аниқ йўллай билмади.

  • 45+'

    Ди Мария парижликларнинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Аммо унинг зарбасига куч етишмади.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Идриссе Гуйе узоқ масофадан пушка зарбасини йўллади. Яхшиям лионликлар бахтига Антони Лопеш бор. 100 фоизлик гол барбод қилинди.

  • 40'

    Неймар Денайернинг босими остидалигига қарамай, ўткир бурчакдан зарба йўллаб кўрди. Тўп ноаниқ кетди.

  • 37'

    "Лион"нинг бурчак зарбаси Корненинг ноқулай ҳолда йўллаган кучсиз зарбаси билан якунланди.

  • 36'

    Денайер бугун Неймарни жуда яхши қўриқламоқда.

  • 34'

    Икарди ажойиб позицияга чиқиб борди... Офсайд! Аргентиналик форвард бирга-бир вазиятга чиқиб олган эди.

  • 31'

    ПСЖнинг навбатдаги ўта хавфли ҳужуми зарбагача етиб бормади. Вератти Ди Мария йўлига ажойиб тарзда кесувчи пас узатди. Аргентиналик тўпга етиб келиб уни тўхтатди ва Неймарни топди. У эса шеригига тўпни узатишда яна адашди.

  • 26'

    Неймар зарба позициясигаа чиқиб борди Бироқ бразилиялик вазиятни янада соддалаштиришни мақсад қилиб, тўпни шеригига узатди. Тўп ўтмади, вазият бой берилди.

  • 24'

    Футболчиларга нафасни ростлаб олиш учун танаффус тақдим қилинди.

  • 21'

    Ҳар иккала жамоани келгуси ҳафтада Чемпионлар лигаси баҳслари кутиб турибди. Ушбу баҳс улар учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтайди.

  • 20'

    Кокере Неймарга нисбатан ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 18'

    Жамоалар майдон марказини эгаллаш учун курашмоқда. Ҳужумлар бўлмаяпти. Вазият кескинлашишига ҳар икки жамоа ҳимоячилари йўл қўймаяпти.

  • 13'

    Корне чап қанотда анчагина катта бўшлиққа эга бўлди. Бироқ у яна шунчаки ичкарига ҳаволатиб тўпни узатишни маъқул топди. Тиагу Силва ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.

  • 11'

    "Лион"нинг кетма-кет ҳужумларини ПСЖ ҳимоячилари осонлик билан қайтармоқда. Қанотдан тўпни жарима майдонига етказиб бериш ғояси ўхшамаяпти. Бошқача усуллар билан ҳимояни ёриб кириш керакдек кўринмоқда.

  • 8'

    ПСЖнинг дастлабки бурчак зарбаси анча хавфли тус олди. Комбинацион ўйиндан сўнг Неймар олис бурчакни нишонга олди. Тўп етарлича айланмай қолди.

  • 5'

    Дастлабки зарба парижликлар томонидан берилди. Неймар узоқ масофадан Лопеш дарвозасини нишонга олди. Дарвозабон ҳотиржам тўпни эгаллаб олди.

  • 3'

    Гуйе майдон марказида Ауарни очиқчасига ушлаб қолди. Ҳакам ҳозирча аяди. Кейинги гал бундай бўлмайди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқаларда жамоалар фаол ҳаракат қилишмоқда. Футболчилар бир-бирларининг имкониятларини ўрганиб чиқишмоқда. Ҳар ҳолда, "Лион" 5 ойлик танаффусдан қайтди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!