ПСЖ -

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган ПСЖ - "Манчестер Сити" учрашуви сайтимиз орқали матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

ПСЖ

  • Маркиньос 15'

UEFA ЧЛ Финал бочқичи round_Semi Finals

29/04/2021, 00:00

1
:
2
Тугади

Манчестер Сити

  • Кевин Де Брюйне 64'
  • Рияд Марез 71'

Стадион: Parc des Princes 0 томошабин

Бош ҳакам: Felix Brych

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" иродали ғалабани қўлга киритди! Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+4'

    Бурчакдан тўпни Бернарду ўйинга киритиб беради.

  • 90+2'

    Майдонда кураш жуда жиддий кечяпти! Ўйин борган сари қизимоқда.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 89'

    Неймар жаримадан тўпни ўйинга киритди, бироқ бесамар.

  • 87'

    Фил Фоден яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди! Навас тўпни ушлаб олди!

  • 86'

    Де Брюйне рақибининг оёғини босиб олганлиги боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 84'

    Маҳрезнинг кучли зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 83'

    Почеттино навбатдаги ўзгаришни амалга оширди: Леандро Паредес ўрнига Андер Эррера ўйинни давом эттиради.

  • 81'

    Гюндоган кичик жароҳат олган, аммо у ўйинни давом эттира олади. 

  • 80'

    ПСЖда ўзгариш: Ди Мария ўрнига Данилу ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 78'

    Гюндоган оғир жароҳат олган шекилли, у майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 77'

    Гуйе бу фоли учун тўғридан-тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилди.

  • 75'

    Идрисса Гуйе Гюндоганнинг оёғига ташланди! Бу ўта қўпол фол!

  • 74'

    Неймар сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 73'

    Маркиньос борган сари агрессивлашяпти. Кейинги сафар унга карточка кўрсатилиши аниқ.

  • 71'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Маҳрез! Фантастик гол! Жонли девор орасидан жой топилди ва тўпи мохирлик билан дарвозага михлаб қўйилди! "Сити" энди олдинда!

  • 70'

    Леандро Паредес сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 69'

    Гана Фоденга нисбатан қўпол ўйин намойиш этди. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин...

  • 68'

    Зинченко офсайд ҳолатида қолиб кетди.

  • 66'

    "Сити" голдан кейинги хуш кайфиятда кетма-кет ҳужумларни уюштиришда давом этмоқда.

  • 65'

    ГОООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Де Брюйнее! Маэстро ҳисобни тенглаштирди! Ана энди ўйин қизийди!

  • 64'

    Бернарду Силва бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 63'

    Кайл Уокернинг саъй-ҳаракатлари эвазига бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 61'

    "Сити"да дастлабки ўзгариш: Канселу ўрнига Зинченко ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Де Брюйненинг уринишлари бесамар кетди.

  • 58'

    Битта калит пас билан Мбаппе олдинга ташланди! Бироқ Эдерсон анча олдинга чиқиб келди ва тўпни узоқлаштирди.

  • 57'

    Маҳрез жарима майдончаси чизиғи яқинида йиқилиб тушди. Унинг жамоадошлари ҳакамдан фол талаб қилди, бироқ Феликс Брихт ҳозирча жим.

  • 56'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

  • 55'

    Уххх! Мбаппе жарима майдончаси ичида дриблинг амалга оширди ва тўпни узатди! Бироқ Верраттининг оёғи тўпга етмай қолди! Бурчак тўпи.

  • 54'

    Парижликлар ўз жарима майдони атрофида бир-бирига тўпни ошириб вақт ўтказишяпти.

  • 53'

    Канселунинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини Навас ушлаб олди.

  • 52'

    Ўйин темпи юқори.

  • 51'

    "Сити"нинг позицион ҳужуми Де Брюйненинг кераксиз вазиятдаги фоли сабабли тугатилди.

  • 50'

    "Сити" сўнгги 5 дақиқа ичида тўпни назорат қилиб турибди.

  • 48'

    Де Брюйне қанотдан тўпни ичкарига узатди, бироқ тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

  • 47'

    Митчелл Баккер қўпол ўйнади. "Сити" жарима зарбасини ижро этади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    "Ман. Сити" ўз майдонидан позицион ҳужумни бошламоқда.

  • 42'

    Мбаппе қанотдан ҳужум уюштирмоқчи эди, бироқ Канселу ҳужумни тўхтата олди.

  • 41'

    Фоден жарима майдончаси ичида ута қулай позициядан туриб зарба берди, Навасдан суперсейв! Қойил...

  • 40'

    "Сити" жарима майдончаси ичида палапартиш вазият, Неймар йиқилиб тушди, Эдерсон тўпни ушлаб олди! Ҳакам жим.

  • 39'

    Неймар майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам керакка ўхшайди. Қоидани Канселу бузган. Унда шундоғам сариқ карточка бор эди...

  • 38'

    Де Брюйненинг ўзи бурчак тўпини ижро этди, бироқ хавфли ҳужум юзага келмади.

  • 37'

    Де Брюйне жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва тўпни ичкарига узатди, ҳимоячилар тўпни бурчакка чиқариб юборди.

  • 36'

    Умумий вазиятлар статистикаси: 9-2!

  • 35'

    Прессингга асосланган ўйини Почеттинонинг асосий режаси эканлиги ойдинлашди. Оқилона режа.

  • 34'

    "Сити" рақибларини тез ўтказиб юборяпти...

  • 33'

    Парижликлар хавфли ҳужум ташкил этишди, кетма-кет зарбалар ҳимоячилар туфайли қайтарилмоқда! Энг хавфлиси Мбаппе ва Баккер ижросидагиси!

  • 32'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни Маҳрез боши билан дарвозага тўғирлади, тўп қайтарилди. Бернарду йиқитилди, ҳакам фол йўқлигига ишора қилди.

  • 31'

    Жоау Канселу Мбаппени очиқчасига йиқитиб юборди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 30'

    Де Брюйненинг айланма кроссини Навас муштлари билан узоқлаштириб юборди.

  • 29'

    Маҳрезнинг дриблингчилиги унга доимий равишда фол ишлатилишини таъминлайди. Бу сафар Баккер айбдор.

  • 27'

    Неймарнинг узатмасини Паредес боши билан яқин бурчакка йўллади, бироқ тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди! Бироз аниқлик етишмади.

  • 26'

    Дарвозага тўғридан тўғри зарба берган Ди Мария навбатдаги бурчак тўпини ишлаб берди. Неймар бу сафар ижрода.

  • 26'

    ПСЖ навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олди.

  • 25'

    ПСЖнинг тезкор қарши ҳужуми секинлик билан позицион ҳужумга айланиб кетди.

  • 24'

    Ўйин бир хил темпда давом этмоқда. ПСЖ кичик имконият бўлиб қолса ҳам бор кучи билан олдинга ташланмоқда.

  • 22'

    Флоренци Родрига нисбатан фол ишлатди.

  • 21'

    Бурчак тўпидан Гвардиола шогирдлари унумли фойдалана олишмади.

  • 21'

    Бернарду бир амаллаб дарвозага тўпни йўллади, Навас реакция кўрсатиб тўпни қайтарди!

  • 20'

    Де Брюйненинг қанотдан амалга оширган кроссини ҳимоячилар қайтарди.

  • 19'

    "Шаҳарликлар" тизим бўлиб ҳаракатланяпти. Голдан олдинги ва кейинги ҳаракатлар бир хил.

  • 18'

    Неймар майдон марказига яқин ҳудудда Маҳрезни очиқчасига йиқитди. Жарима зарбаси.

  • 16'

    Голдан сўнг "Сити" хушёр тортди. Ҳозирча улар парижликлар ҳимоясини ёриб кира олишолмаяпти.

  • 15'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Маркиньос бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди! Ҳисоб очилди! 1-0!

  • 14'

    Ди Мария бурчак тўпини ижро этади.

  • 13'

    Неймарнинг бир ўзи 2-3 ҳимоячини алдаб ташлади! Бироқ якунда ҳимоячилар ютиб чиқишди.

  • 12'

    Рикошетли суперсейв! Неймардан классика ва Эдерсондан фантастика! Навбатдаги бурчак зарбаси.

  • 11'

    Ди Мария тўп учун охиригача курашди ва жамоасига бурчак тўпи ишлаб берди. Неймар уни ижро этади.

  • 10'

    "Сити" қарши ҳужумга ўтиб кета олмади.

  • 9'

    Майдон марказида тўп учун кураш жиддий кечди, якунда Уокер паредесни қўполлик эвазига тўхтатди.

  • 7'

    ПСЖ иккинчи жамоа бўлиб ўйнамоқда, дастлабки декада қарши ҳужум тактикасида бўлиб турибди.

  • 6'

    ПСЖ ҳимоячисининг хатоси қимматга тушиши мумкин эди! Бироқ тўпга тажрибали Навас биринчи етиб келди.

  • 5'

    "Манчестер Сити" позицион ҳужумини давом эттирмоқда.

  • 4'

    Қанотдан ПСЖ уюштирган ҳужум кросснинг ноаниқлига сабаб тўхтаб қолди.

  • 3'

    Де Брюйне ПСЖнинг ҳужумига жавоб қайтарди, бироқ ижрога аниқлик етишмади.

  • 2'

    Биринчи хавфли ҳужум! Мбаппенинг узатмасини Неймар аниқ тарзда дарвозага йўллади, бироқ бу зарба Эдерсон учун қийинчилик туғдирмади.

  • 1'

    Илк дақиқалардан Неймар уюштирган ҳужум фол билан якунланди. Ҳужумда фол.

  • 1'

    Ҳакам хуштаги янгради ва учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

  • 0'

    Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолди. "Парк де Пренс" стадиони ўйинни қабул қилишга шай!

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг 2-ярим финал баҳси бўлиб ўтади. Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клуби ўзига ўхшаш шайхлар клуби бўлмиш Англиянинг "Манчестер Сити" клубини қабул қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)