ПСЖ - МЮ учрашувидан сўнг Кантона ва Неймарнинг отаси урушиб кетишгани маълум бўлди
УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган ПСЖ ҳамда "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунлангач "Парк де Пренс"да жанжал келиб чиққан.
RMC Sport тарқатган хабарга кўра жанжал марказида “қизил иблислар”нинг афсонаси Эрик Кантона ва парижликлар ҳужумчиси Неймарнинг отаси бўлган. Гап шундаки, Кантона ўйин якунлангач бразилиялик футболчи ва унинг яқинларига, жумладан отасига қарата провокацион имо-ишоралар қилган. Натижада эса Неймар томондагилар бунга мушт билан жавоб қайтаришга ҳаракат қилишган. Уларни стадиондаги хавфсизлик ходимлари ажратиб қолишган.
Эслатиб ўтамиз, шу куни 3:1 ҳисобида мағлуб бўлган ПСЖ 1/4 финал йўлланмасини МЮга совға қилиб юборган эди.
Фикрлар