ПСЖ 100 млн евролик ёш юлдузни сотиб олишдан бош тортди
«Пари Сен-Жермен» раҳбарияти «Лилль» ва Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Айюб Буадди учун курашга қўшилмасликка қарор қилди.
18 ёшли футболчига қизиқиш Жаҳон чемпионати давомида кескин ошди. Марокаш терма жамоаси мусобақада 1/4 финалгача етиб борди ва Буадди ўйини кўплаб йирик клублар эътиборини тортди. Шу билан бирга, журналист Дэвид Орнштейн маълумотига кўра, ПСЖ ёзги трансфер ойнасида Буаддини олиш бўйича расмий ҳаракатларни амалга оширмайди.
Маълум қилинишича, «Лилль» ёш истеъдод учун тахминан 100 миллион евро талаб қилмоқда. Бундай юқори нарх Лига чемпионларининг амалдаги ғолибларини қониқтирмаслиги айтилмоқда.
Айни пайтда футболчи учун асосий даъвогарлардан бири сифатида «Манчестер Сити» тилга олинмоқда. Англия клуби яқин вақт ичида ёш ярим ҳимоячи бўйича аниқ музокараларни бошлашни режалаштиргани хабар қилинмоқда.

Фикрлар