ПСЖ 19 ёшли польшалик дарвозабон билан шартнома имзолади

Польшалик дарвозабон Марчин Булка расман ПСЖ билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 19 ёшли посбон парижликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

Таъкидлаш керакки Булка 2016 йилдан буён “Челси” футболчиси ҳисобланар эди. Аммо, жорий ой бошида унинг “аристократлар” билан имзолаган амалдаги шартномаси якунланди ва у ПСЖ сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди.

Эътиборлиси, Булка “Челси”даги 3 йиллик фаолияти давомида асосий жамоада бирорта ҳам ўйин ўтказмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!