ПСЖ 20 ёшли вундеркиндга қизиқмоқда
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа Бразилиянинг “Флуминенсе” ярим ҳимоячиси Венделга қизиқаётганлигини тасдиқлади.

“Ха бу борада бизнинг жамоамиз иш олиб бормоқда. Мен бу масалани  спорт директори Антеро Энрике билан муҳокама қилдим. Бу келажак лойиҳаси, мен эса ҳозирги давр ҳақида бош қотиришим лозим” ,– деб унинг сўзларини келтириб ўтди Goal нашри.

Маълумот учун, 20 ёшли Вендел Бразилия чемпионатида 31 баҳсда майдонга тушди ва 4 гол киритиб,  2 та голли узатмани  амалга оширди. Унинг “Флуминенсе” билан тузган шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.