ПСЖ Алексис Санчеснинг истагини бажо келтирмоқчи
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби яна бир йилдан сўнг эркин агентга айланадиган “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, парижликлар 28 ёшли чилилик футболчи истаётган ҳафталик 390 минг евро маошни беришга тайёр.
Бундан ташқари ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи жамоага Санчесни олиб келишда ўзининг яқин таниши, “канонирлар” бош мураббийи Арсен Венгернинг ёрдамидан фойдаланмоқчи. Таъкидлаш лозимки, қатарлик бизнесмен франциялик мутахассисни бундан аввал бир неча марта ПСЖ бошқарувига ҳам таклиф этган эди.
Санчеснинг ўзи эса “Манчестер Сити”га ўтишни истамоқда, бироқ, “Арсенал” АПЛдаги рақобатчисини кучайишини истамаяпти.