ПСЖ асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтирди

"Пари Сен-Жермен" клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳимоячи Хуан Бернат билан амалдаги шартномани узайтирилганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли испаниялик футболчи ва Париж клуби ўртасида имзоланган янги келишув 2025 йилга қадар тузилган.

Бернат ПСЖ сафига 2018 йилда “Бавария”дан келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 76 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!