ПСЖ асосий ярим ҳимоячиларидан бирини узоқ муддатга йўқотди

ПСЖнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Леандро Паредес жароҳат олиб сафдан чиқди, деб хабар бермоқда L'Equipe.

Юқоридаги манбанинг хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг пай мушаклари шикастланган. Ярим ҳимоячида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши мумкин. Қайта тиклаш даври эса бир неча ҳафтадан бир неча ойгача давом этади.

Паредес жорий мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!