ПСЖ "Барса"нинг 11 ўйинлик ғалабали сериясини тўхтатди
Амалдаги чемпион барибир кучлилик қилди
Испаниянинг «Барселона» жамоаси сафарда Франция чемпиони ва Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖга ютқазди. Бу учрашув Европа Чемпионлар лигасининг учинчи тури доирасида ўтказилди ва парижликларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Бу мағлубият «Барселона»нинг барча мусобақаларда август ойидан бери давом этиб келаётган 11 ўйинлик ғалабалар сериясига чек қўйди.
Париждаги беллашув жуда кескин ўтди. Дуэ ва Эрнандеснинг голларидан кейин «Барселона» икки бор ҳисобни тенглаштиришга эришди: аввал Хави Эспарт 56-дақиқада гол урди, шундан сўнг 79-дақиқада Ламин Ямал ҳисобни яна бир бор дурангга қайтарди. Бироқ иккинчи жавоб голидан сўнг каталонияликлар яна икки бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Витинья ва Фабиан Руис 81 ва 86-дақиқаларда гол уриб, майдон соҳибларига муҳим ғалабани таъминлади.
Уч турдан сўнг «Барселона» ҳисобида олти очко қолди. «ПСЖ» эса тўққиз очко тўплаб, гуруҳда пешқадамликни қўлга олди.
Каталония клуби ўзининг навбатдаги ўйинини Европа Чемпионлар Лигасида 4 ноябрга ўтар кечаси ўз майдонида Англиянинг «Астон Вилла» жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)