ПСЖ Бернардуни ўз сафига қўшиб олмоқчи
ПСЖ ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Fichajes"нинг сўзларига кўра, Лига 1 гиганти 28 ёшли футболчининг трансфери ҳақида оптимистик фикрда.
"Манчестер Сити" келаси ёзда Бернардуни тахминан 90 миллион еврога сотишга тайёр. 2022/2023 йилги мавсумда португалиялик хавбек шаҳарликлар" таркибида 47 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва шерикларига еттита голли узатма берди.
Олдинроқ Бернардунинг ўзи бошқа клубда янги вазифани бажариш истаги ҳақида гапирганди.
Фикрлар