ПСЖ бир гуруҳ ўйинчилардан воз кечди
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида асосий таркибнинг бир неча футболчилари билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.
L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, клубни биринчи навбатда Юлиан Дракслер, Леандро Паредес, Тило Керер ва Лейвин Курзава тарк этиши керак.
Леандро Паредесга Италиянинг бир неча клублари, хусусан, “Рома” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жозе Моуриньо аргентиналик футболчи майдон марказини кучайтиришига ишонмоқда.
Маълумотлара қараганда, Дракслерга Германиядан, Керерга Англиядан, Курзавага Туркиядан чорлов бўляпти.
Фикрлар