ПСЖ бош мураббийни истеъфога чиқарди

Bild нашрининг хабар қилишича, ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ишдан бўшатилди.

Ушбу хабарни Франциянинг RMC Sport нашри ҳам тасдиқлади. Мутахассисни ўз лавозимидан озод этишга клубнинг спорт директори Леонардо қарор қилган ва куни кеча барчаси ҳал қилинган.

Тухелнинг шартномаси 2021 йилнинг ёзигача амал қилиши керак эди.

ПСЖ "Лион" ва "Лилль" клубларидан 1 очкога ортда қолмоқда ва турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Парижликлар Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида "Барселона"га қарши баҳс олиб боради.

Bildнинг маълумотига кўра, 47 ёшли мураббий АПЛда ишлашни мақсад қилмоқда. Тухель Париж клубини 2018 йилда бошқарувга олиб, 6 марта соврин ютишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)