ПСЖ «Челси» ҳужумчисини сотиб олмоқчи
«Пари Сен-Жермен» «Челси»нинг 19 ёшли бразилиялик ҳужумчиси Эстевао Виллианни қишки трансфер ойнасида сотиб олишни ўрганмоқда.
«Челси» жамоасининг флангда ҳаракат қилувчи ҳужумчиси Эстевао Виллианга Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби кўз тиккан.
«ПСЖ» 19 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Шу билан бирга, парижликлар рўйхатида бошқа номзодлар ҳам бор. Жумладан, «Атлетик» ярим ҳимоячиси Нико Уильямс ҳам эҳтимолий вариант сифатида кўрилмоқда.
Трансферлар ҳақидаги миш-мишларга қараганда, қишки трансфер ойнасидан «ПСЖ» ҳужум чизиғини кучайтириш учун тахминан 80 миллион евро сарф этишни режалаштираётгани айтилмоқда.
Эстевао жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида саккизта ўйинда майдонга тушган, аммо гол ура олмаган ва голли узатмалар билан ҳам ажралиб турмаган. Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилгача мўлжалланган.

Изоҳлар (0)