ПСЖ Де Хеага рекорд даражада маош таклиф қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа ПСЖнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўла бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра парижликлар 28 ёшли испан посбони учун йилига 18 млн евро маош ваъда қилишмоқда. Агар ушбу трансфер амалга ошса, Де Хеа дунёнинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айланади.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Де Хеа МЮ билан жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етадиган шартномасини узайтиришни хоҳламаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” Де Хеани 2011 йил “Атлетико”дан сотиб олган эди. У жорий мавсум манкуанликлар сафида жами 17та ўйинда майдонга тушиб ўз дарвозасидан 23та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!