ПСЖ Де Хеани ўз сафига қўшиб олмоқчи
The Times нашри тарқатган хабарга кўра, французлар жамоа сафини Жанлуиджи Буффон тарк этгач, айнан Де Хеага ишонч билдиришмоқчи. Парижликлар ушбу трансфер учун қанча миқдорда пул ажратиши маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Буффоннинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси якунига етди ва томонлар янги келишув борасида бир қарорга кела олишмади. Шу тариқа италиялик кипер клубни тарк этди.
Маълумот учун, Де Хеанинг "қизил иблислар" билан келишуви 2020 йилда ниҳоясига етади.
Фикрлар