«ПСЖ» Дембеле ва Маркиньоснинг ҳолати ҳақида расмий баёнот берди
«Пари Сен-Жермен» «Барселона»га қарши ўйиндан кейин бразилиялик ҳимоячи Маркиньос ва франциялик ҳужумчи Усмон Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди. Аввалги куни парижликлар Чемпионлар лигасида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Учрашув давомида Маркиньос ва Дембеле жароҳат олиб, мос равишда Илья Забарний ҳамда Ферран Торресга алмаштирилди.
«Чап сон қисмидан жароҳат олган Усмон Дембеле яқин ҳафталар давомида даволанади. Ўнг сон қисмидан жароҳат олган Маркиньос ҳам тез орада сафга қайтади.», — дейилади «ПСЖ»нинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.
Бундан ташқари, парижликлар «Барселона»га қарши учрашувда алмаштирилган Хвича Кварацхелиянинг оғир жароҳати ҳақида ҳам маълумот берди. Грузиялик вингернинг ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлам узилган.

Фикрлар