ПСЖ Доннаруммани сотиб олишга яна уруниб кўрмоқчи

  • 16 May 12:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ клуби "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага яна қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ўз навбатида "Милан" ҳам Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун айрим футболчиларини сотишига тўғри келади. Парижликлар эса ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб қолишмоқчи.

ПСЖ 20 ёшли италиялик посбон учун “россонерилар”га 50 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, ушбу футболчига шунингдек “Манчестер Юнайтед” томондан ҳам қизиқишлар бор.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ Доннаруммани ўтган йили ҳам сотиб олишга уруниб кўрган эди. Бироқ, “Милан” раҳбарияти ўшанда уни жамоада сақлаб қолишга қарор қилганди.

Маълумот учун, Жанлуижи Доннарумма жорий мавсум “Милан” сафида 15та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 18та гол ўтказиб юборди.

Comments

You must be logged in to commet!