ПСЖ Дракслерни "Лион"га қўйиб юборишни хоҳламади

  • 20 декабрь, 2019, 15:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лион” клуби германиялик ярим ҳимоячи Юлиан Дракслер масаласида ПСЖ билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда RMC Sport нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра лионликлар 26 ёшли футболчини ижарага олишни хоҳлашган, бироқ, парижликлар бу таклифга рад жавобини беришган. Аммо, бундан аввалроқ ПСЖ Дракслерни қишки трансферлар даврида сотиб юборишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум Франция чемпионатида 6 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!