
ПСЖ ЕЧЛда ҳеч ким қила олмаган ишни уддалади
Франциянинг ПСЖ жамоаси ЕЧЛ 4-турида Бельгиянинг “Андерлехт” клубига қарши кураш олиб борди ва 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Унаи Эмери шогирдлари Чемпионлар Лигасининг дастлабки 4 турида рақиблар дарвозасига 17 та гол уришга муваффақ бўлди ва сермаҳсуллик бўйича рекордни янгилади.
Бунга қадар рекорд “Манчестер Юнайтед” клубига тегишли эди. Манкунианлар 1998/99 йилги мавсумда ЕЧЛнинг дастлабки 4 турида 16 та гол урганди.
Фикрлар