ПСЖ: Энди бу юлдузлар керакмас!

Париж клуби раҳбарияти келаси мавсум олдидан таркибда жаддий ўзгаришлар қилишга бел боғлаган.

Франциялик журналист Адриен Греньенинг маълум қилишича, пойтахтликлар ёзда беш нафар фуболчи билан хайрлашади.

Манбанинг таъкидлашича, дарвозабон Кейлор Навас, ҳужумчи Мауро Икарди, ҳимоячилар Левен Кюрзава ҳамда Колен Дагба, ҳужумкор футболчи Анхель Ди Мария ўзига янги жамоа топишига тўғри келади.

Бу ўйинчилар орасида фақатгина аргентиналик Анхель ди Мария шартномаси якунланаётгани боис, клубни эркин агент сифатида бепул тарк этади.  Клуб мутасаддилари қолган ўйинчиларни бошқа жамоаларга ўтказиши талаб қилинмоқда. Уларнинг барини парижликлар билан яна икки йил давом этадиган шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!