ПСЖ энди Мбаппе билан шартномани узайтириш вариантини фаоллаштира олмайди

ПСЖ энди Килиан Мбаппе билан шартномани 2025 йилнинг ёзига қадар узайтириш имкониятидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Манбага кўра, бандни фаоллаштириш муддати 31 август куни тугаган. Шу тариқа, томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойида тугайди.

Олдинроқ Мбаппе жамоадан четлаштирилгани, футболчи ПСЖнинг Япониядаги мавсумолди йиғинига бормагани ҳақида хабар берилганди. Парижликлар 24 ёшли футболчини шу ёзда сотишга қарор қилишди. Ҳужумчига давогарлар орасида “Реал”, Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клублари ва Англия премьер-лигасининг бир қанча топ-клублари бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!