ПСЖ етакчилари мундиалда юқори сермаҳсуллик намойиш этмоқда

ПСЖ юлдузлари ЖЧда юқори савияли ўйин намойиш этмоқда. Буни клубнинг икки етакчиси — Мбаппе ҳамда Мессининг турнир финалига чиққани билан ҳам изоҳлаш мумкин.

Машҳур статистик порталлар мундиал якуни олдидан турли хил қизиқарли маълумотлар билан мухлисларни зериктиргани йўқ. Унга кўра, шу пайтгача ўтказилган баҳслар ичида рақибларини энг кўп алдаб ўтган футболчи Килиан Мбаппе бўлиб турибди - 20 тадан зиёд.

Ўзига қарши ўйнаган футболчилардан тўпни энг кўп марта олиб қўйишни уддалаган ўйинчи эса Ашраф Хакими ҳисобланади. У ҳам 20 тадан ошиқ фойдали ҳаракатларни амалга оширган. Эслатиб ўтамиз, Франция ярим финалда айнан Марокашни ҳал қилувчи баҳсдан мосуво қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!