ПСЖ етакчиси "Бавария" қарши майдонга тушмайди
ПСЖ Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган "Бавария"га қарши учрашувдан олдин жиддий муаммога дуч келди. Жамоа етакчиси Маркиньос муҳим ўйинни ўтказиб юборади.
Парижликлар сардори биринчи беллашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Шу тариқа, у Франция чемпионати 32-туридан ўрин олган "Страсбург"га қарши баҳсда ҳам майдонга туша олмади. 26 ёшли футболчи жамоасининг бугунги машғулотларини ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлган.
Маркиньосдан ташқари, ярим ҳимоячи Марко Верратти, Мауро Икарди, Левен Кюрзава ҳамда ҳимоячи Алессандро Флоренци ҳам "Бавария"га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунга қарамай, дастлабки ўйинда иштирок эта олмаган Леандро Паредес жавоб беллашувигача сафга қайтади.
Маълумот учун, ПСЖ - "Бавария" учрашуви 13-дан 14 апрелга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. Дастлабки беллашувда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Фикрлар