ПСЖ етакчиси "Бавария"га қарши ўйингача таркибга қайтиши кутилмоқда

ПСЖ етакчиси Серхио Рамос Франция чемпионати 21-туридан ўрин олган "Монпелье"га қарши беллашувни муддатидан олдин якунлади.

Испаниялик ҳимоячи 32-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига ўйини Ренату Санчеш давом эттирди. "L'Equipe" нашри тарқатган хабарга кўра, унинг жароҳати жиддий эмас.

"Эл-Капитано" Европа Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Бавария"га қарши учрашувга қадар сафга қайтиши кутилмоқда. Баҳс 14 февраль санасида бўлиб ўтиши белгиланган.

Рамос жорий мавсум парижликлар таркибида 28 ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!