ПСЖ "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

ПСЖ клуби "Эвертон" форварди Мойзе Кин трансфери устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида "Goal.com" нашри хабар тарқатди.

Парижликлар уни яқинда жамоани эркин агент сифатида тарк этган Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Шунингдек, Кин асосий таркиб учун Мауро Икарди билан кураш олиб бориши умид қилиняпти. Италиялик форварднинг трансфер нархи 25 млн еврога баҳоланмоқда.

Бу келишувга 20 ёшли футболчи қаршилик қилмаслиги тахмин қилинмоқда. Боиси, сўнгги ўйинларда унга асосий таркибдан жой топилмаяпти. Мойзе Кин "ирисчилар" сафида умумий 37 ўйинда ҳаракат қилиб, 4 та гол ва 2 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!