ПСЖ Франция чемпионатида тарихий рекордни қайд этди

Хабарингиз бор кеча ПСЖ Франция чемпионатининг 18-турида “Амьен” меҳмони бўлди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Gracenote тарқатган хабарга кўра парижликлар 18та тур якунларига кўра ўз ҳисобидаги очколари сонини 50тага етказиб олишди. Эътиборлиси, ПСЖ шу тариқа Франция чемпионати тарихида 20та турда 50 очко тўплаган илк жамоа бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель шогирдлари ҳозирда иккинчи ўринда бораётган “Лилл”дан 2та ўйин кам ўтказган ҳолда нақд 13 очкога илгарилаб кетишган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)