ПСЖ Франция чемпионатини ғалаба билан бошлади

Ҳозиргина Париж шаҳридаги “Парк Де Пренс” стадионида Франция чемпионати 1-туридан ўрин олган ПСЖ – “Амьен” баҳси ўз ниҳоясига етди.

Унда мамлакат вице-чемпиони бўлган ПСЖ жамоаси Эдинсон Кавани хамда Хавьер Пастореларнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Аввалроқ, ушбу ўйинда жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчиси Неймар иштирок этмаслиги ҳақида хабар берган эдик.

Франция чемпионати. 1-тур

ПСЖ – Амьен 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 42 Кавани, 2:0 – 80 Пасторе.

ПСЖ – Ареоля, Маркиньос, Курзава, Дани Алвес, Тиаго Силва (Кимпембе, 46), Рабьо, Мотта (Матюиди, 67), Ди Мария, Верратти, Пасторе, Кавани(Гонсалу Гедеш, 86).

Амьен – Гюртнер, Эль-Хаджам, Аденон, Гуано, Сиссоко, Манзала (Бурго, 69), Монкондюи, Фофана, Бодмер, Ндомбеле (Шаррье, 57), Койта (Лабо, 77).

Огоҳлантиришлар: Фофана (69).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!