ПСЖ франциялик ҳужумчи учун курашга қўшилди

  • 20 Feb 23:42
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
CHERY AUTO

"Боруссия Мюнхенгладбах" футболчиси Маркус Тюрам гранд клублар эътиборида бўлиб турибди. Унинг амалдаги шартномаси мавсум сўнгида ўз якунига етади. Германиядаги бир қанча инсайдерларнинг сўзларига кўра, 25 ёшли ҳужумчи катта эътимол билан клуби билан янги битимга қўл қўймайди. 

Tecno

ПСЖ Тюрамни текинга қўлга киритмоқчи. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар тарқатди. Унга қизиқаётган жамоалар орасида "Барса" ҳам бор. Аввалроқ, французнинг отаси уни каталонияликлар сафида тўп тепишни орзу қилишини айтган эди.

Тюрам ушбу мавсумни ажойиб кайфиятда ўтказмоқда. Ҳужумчи "Боруссия" сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 4 та ассист амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!