ПСЖ футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Карлос Солер фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. "L'Equipe" хабарига кўра, "Вест Хэм" сўнгги кунларда унинг трансфер бўйича ҳаракатни кучайтирди. Шунингдек, футболчи учун "Брайтон" ва "Реал Сосьедад" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Парижликлар футболчи учун 20 миллион евро сўрамоқда. Аммо аксар клублар бу сумма футболчи учун кўплик қилади деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Солер 2022 йилнинг ёзида "Валенсия"дан 18 миллион евро эвазига ПСЖ сафига кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумда барча мусобақалар ҳисобидан у 28та ўйинда 2та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!