ПСЖ ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, унга "Реал Сосьедад"дан таклиф бор. Футболчи ҳам ўзига яхши таниш бўлган Ла Лигада тўп тепишга қарши эмас. У аввал "Барселона" ва "Сельта" шарафини ҳимоя қилган.

Томонлар келишувга эришган ва 28 ёшли ярим ҳимоячи мавсумни "Сосьедад"га якунлаши айтилмоқда. Шартномада Алькантарани кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди. Эртага футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Сан-Себастьянга йўл олади.

Рафинья 2020 йилда парижликлар сафига келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида 39 учрашувда иштирок этган хавбек ўз ҳисобига 7 ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!