ПСЖ футболчиси мавсумни А Серия дебютантида ўтказиши мумкин

ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Эрик Шупо-Мотинг фаолиятини Италияда давом эттиришга жуда яқин турибди.

Хабарларга қараганда 30 ёшли камерунлик футболчига А Серия дебютанти ҳисобланган “Лечче” клуби қизиқиб қолган. Ўз навбатида парижликлар уни ижарага беришга розилик билдиришган. Энди “Лечче” фақатгина футболчининг ўзи билан шахсий келишувга эришса бас.

Маълумот учун, Шупо-Мотинг ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!