ПСЖ футболчисида коронавирус аниқланди

ПСЖ ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантаранинг COVID-19 га топширган тести мусбат натижа берди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар тарқатмоқда.

Париж клуби матбуот хизмати ҳам кеча жамоа аъзоларидан бири коронавирус сабаб касалхонага юборилгани ҳақида хабар берган эди. Аммо клуб хабарида касалликка чалинган футболчи ким экани маълум қилинмаган.

Рафинья ПСЖ сафига ўтган йилнинг октябрь ойида эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 2023 йилга қадар шартнома имзолаган эди. У ўтган давр мобайнида 17 та ўйинда иштирок этди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!