ПСЖ футболчисига Европа грандлари харидор
“Интер” жорий мавсум якунида “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг сотиб олишга уриниб кўради. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқда.
Милан клуби хўжайинлари ярим ҳимоячини жамоага таклиф қилиш учун 78 миллион евро тўлашга тайёр. 24 ёшли футболчига, шунингдек, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари, иқтидорлик футболчига Италия чемпиони – “Ювентус” ҳам қизиқмоқда. Якунда қайси жамоа Вераттига эга бўлиши ҳозирча номаълум.
Жорий мавсумда Верратти Франция чемпионатининг 14 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол киритишга ва 1 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.
Фикрлар