ПСЖ ҳам Санчо учун курашга қўшилди

  • 23 март, 2019, 19:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ҳам "Боруссия" Дортмунд вингери Жейдон Санчо учун курашга қўшилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, 18 ёшли англиялик футболчи учун "Манчестер Юнайтед" асосий даъвогар ҳисобланади.

Санчонинг трансфер нархи 80 млн еврони ташкил этади. Аммо, дортмундликлар уни 118 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, “Боруссия” Дортмунд Санчони 2017 йил “Манчестер Сити”дан 12 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 17та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!