ПСЖ ҳимоячиси “Атлетик”ка ўтади

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ПСЖ ҳимоячиси Юри Берчиченинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 28 ёшли футболчининг трансфери испан клубига 25 млн еврога тушади. Берчиченинг ўзи эса янги жамоаси билан 2022 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Берчиче ПСЖ сафида 2017 йилдан бери тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида парижликлар сафида жами 32та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.