ПСЖ ҳимоячиси ўз кучини АПЛда синаб кўрмоқчи

ПСЖ клуби ҳимоячиси Лайвин Курзава жамоадан кетиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли футболчи кучини Англия премьер-лигасида синаб кўрмоқчи. Ўз навбатида унга "Челси", "Тоттенхэм" ва "Вулверхэмптон" каби АПЛ клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Қолаверса, парижликлар ҳам яхши таклиф бўлса ушбу трансферга розилик билдириши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда умуртқа поғонасидан жарроҳлик амалиёти ўтказган Курзава айни дамда тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. У жорий мавсум ҳозирча бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!