ПСЖ ҳужумчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин

Италиянинг “Фиорентина” клуби ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригесга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Хесе 2016 йил “Реал”дан ПСЖга кўчиб ўтганидан сўнг унинг Париждаги ишлари кўнгилдагидек кечмади. Аниқроғи, 24 ёшли футболчи қишда “Лас-Пальмас” клубига ижарага бериб юборилди ва мавсумнинг иккинчи қисмини айнан Ла Лигада ўтказди.

Маълумот учун, Хесе “Лас-Пальмас”га келганидан сўнг жами 16та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!