ПСЖ ҳужумчиси Парижда қолмоқчи
ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди "Интер"га қайтишни режалаштирмаяпти. Футболчининг сўзларига кўра, у Париж клубида қолиш ниятида.
"Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Шартнома бўйича яна 4-5 ой шу ерда тўп сураман. Майнинг охирида клуб билан музокараларни бошлаймиз. ПСЖда қолиш имкони бўлса, бундан ҳурсанд бўламан.
Биз жамоа билан яхши натижалар қайд этмоқдамиз, мавсумнинг ярмини жуда яхши ўтказдик. Қайд этаётган натижаларимиздан қониқяпман", - дейди Икарди.
Фикрлар