ПСЖ ҳужумчисида коронавирус аниқланди ва у "Барса"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

ПСЖ ҳужумичис Мойзе Киннинг коронавирусга қарши топширган тест натижалари мусбат чиқди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, тест натижалари тонгда маълум бўлган ва шу сабабли у бугун чемпионат доирасида бўлиб ўтадиган "Бордо"га қарши ўйинга бормаган. Италиялик футболчи қоидага кўра ўз-ўзини яккалаш йўлига ўтган.

Энди Кин 6 март куни “Брест”га қарши бўладиган Франция кубоги ҳамда 10 март куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

21 ёшли Мойзе Кин жорий мавсум ПСЖ сафида 19 та ўйинда иштирок этди ва 11 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!