ПСЖ катта зарар кўради
Мавсум июнь ойида якунланса, ПСЖ жамоаси 215 млн евро зарар кўради. Бу ҳақда "Paris Fans" "L'Equipe"га асосланиб хабар тарқатди.
2019/20 йилги мавсумда ПСЖнинг йиллик бюджети 638 млн еврони ташкил этди ва вазият ёмонлашиб, мавсум июнь ойида якунланса, клуб 215 млн евро зарар кўради.
Клубнинг телеҳуқуқ ва ЕЧЛдан оладиган даромади ҳам камаяди. Агарда, мавсум якунланмаса ёки Парижда ўтиши керак бўлган сўнгги 5 та баҳс бўш ареналарда ўтса, ўйин кунларидан тушган зарарлар 30 млн еврога камаяди.
15 март санасида "Ницца"га қарши кечиши керак бўлган учрашув ПСЖга 5-6 млн евро келтириши керак эди. 2018/19 йилги мавсумда VIP-ложалардан келган даромад 105 млн еврони ташкил этган эди. Бу йил эса клуб мазкур сумманинг камида 30 % дан айрилади.
Фикрлар