ПСЖ Каванига ўринбосар топиб қўйди

Франциянинг ПСЖ клуби мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши кутилаётган ҳужумчи Эдинсон Каванига муносиб ўринбосар топиб қўйди.

Италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича 31 ёшли уругвайлик форвард "Парк де Пренс"ни тарк этган тақдирда, парижликлар ўз сафига “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскини қўшиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Каванига АПЛ ва А Серия клублари жиддий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!