ПСЖ Мбаппе учун 155 млн евро таклиф қилди,
Ads

ПСЖ клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе учун “Монако”га қанча таклиф қилгани маълум бўлди.

Италиялик машхур журналист Жанлуки Ди Марционинг хабар беришича парижликлар 18 ёшли футболчи учун монаколикларга 155 млн евро таклиф қилган. Бироқ, монаколиклар тўпурар футболчисининг 200 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Айни дамда музокараларда ўзгаришлар юз бермаяпти. Бироқ, футболчининг Парижга учиб келган агенти Жорже Мендеш бу борада “Монако” ва ПСЖ жамоалари ўртасидаги муаммолари ҳал этиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клубига Мбаппенинг талаблари ёқмаган ва “қироллик клуби” уни сотиб олиш режасидан воз кечгани ҳақида хабар берган эдик.