ПСЖ Мбаппега қарзини тўламоқчи эмас

ПСЖ Килиан Мбаппе олдидаги қарзни тўлаш ўрнига эътироз билдиришда давом этади.

Олдинроқ Франция Профессионал футбол лигаси парижликларга форварднинг 55 миллион евролик қарзини тўлаши шартлиги ҳақида қарор чиқарган эди. Бу миқдор умумий тўланмаган иш ҳақи ва бонусларни англатади.

Қарзлар ёпилиши учун саккиз кунлик муддатни белгилаб қўйилган эди. Муддат ҳам бугун тугади. ПСЖ ўз баёнотида бу сумманинг тўланиши ҳақида ортиқча баҳслашмоқми эмас. Аксинча, суд ишини бошқа юқори ваколатли органга топшириш ниятида эканини билдирмоқда.

"Биз комиссиянинг қарори устидан апелляция бердик. Гап фақат клубнинг ҳуқуқий позициясида эмас, бу тўлиқ асосли деб айтиш мумкин. Бу, шунингдек, ҳалоллик, қадриятларни сақлаш ва клубимизнинг мухлисларига ҳурмат масаласидир. Бу ҳар қандай ўйинчидан муҳимроқдир.

Ҳуқуқий ва фактик нуқтаи назардан, ўйинчи клуб оддийгина бажарилишини сўраган оммавий ва шахсий мажбуриятларни олди. Бундан ташқари, Килиан Парижда 7 йил давомида клубда мисли кўрилмаган имтиёзларга эга бўлди.

Агар футболчи бу ишни давом эттиришга қарор қилса, клуб ушбу асоссиз ва шубҳали ҳабар бергани учун тегишли органларга мурожаат қилишимиз эҳтимоли бор", - дейилади парижликлар баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, ёзда Мбаппе "ПСЖ" билан шартномаси тугаганидан кейин эркин агент сифатида "Реал" сафига ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!