ПСЖ Мбаппени дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айлантирмоқчи

  • 13 февраль, 2020, 18:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" клуби раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппени таркибда сақлаб қолиш учун қўшимча таклифларни бермоқчи.

Tecno

AS нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 21 ёшли французни жамоада олиб қолиш учун унинг маошини йилига 50 млн еврогача оширишга тайёр. Томонлар ўртасидаги янги келишув Евро-2020 дан сўнг имзоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун "Ювентус", "Реал", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!