ПСЖ меҳмондан қийин ғалаба билан қайтди

Франция 1-дивизиони 13-туридан ўрин олган "Монпелье" - ПСЖ қарама-қаршилиги ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

33-дақиқада Колин Дагба ҳисобни очди. Тайм сўнгида Мавидиди мувозанатни тиклади. Беллашув якуни арафасидаги Кин ва Мбаппенинг голлари парижликларга ишончли ҳисобдаги ғалабани тақдим этди. 

Ғалабага эришган Тухель шогирдлари ҳисобидаги очколар 28 тага етиб, 1-поғонада қоладиган бўлди. "Монпелье" эса 23 очко билан 6-ўринга жойлашди. 

  • 90+5'

    Финал ҳуштаги чалинди. ПСЖ меҳмонда ишончли ғалабага эришиб, 3 очкони қўлга киритди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+3'

    ПСЖ жарима майдони ичида узоқ вақт пала-партиш вазият юзага келди, бироқ парижликлар вазиятдан бир амаллаб чиқиб кетишди.

  • 90+1'

    ГОООООООООООООООЛЛЛ!!! Лейвин Кюрзаванинг идеал пасидан сўнг заҳирадан майдонга тушган Килиан Мбаппе дарвозани ишғол этди.

  • 90'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Саванье мезбонларнинг бурчак тўпини ижро этди, бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 84'

    Тўп назорати - 33 га 67! ПСЖ футболчилари тўп билан жуда яхши муомала қилишмоқда.

  • 81'

    Леандро Паредес ўз жарима майдони ёнида қўл билан ўйнади ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. "Монпелье"да хавфли ҳужум юзага келиши мумкин.

  • 78'

    Парижликлар сафида 2 ўзгариш амалга оширилди: ҳозиргина гол урган Мойзе Кин ва Идрисса Гуйе ўрнига майдонга Килиан Мбаппе ҳамда Руис-Атиль тушди.

  • 77'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кин ҳисобни жамоаси фойдасига оғдирмоқда. 

  • 76'

    Саванье тиббий ёрдам олиб, майдонга қайтди. 

  • 74'

    Молле ўрнига Ойонго, Мавидиди ўрнига эса Шкулетич майдонга тушмоқда. 

  • 71'

    Саванье сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 70'

    Молле бурчак зарбасидан аниқ узатма амалга ошира олмади. 

  • 68'

    Омлиннинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 

  • 65'

    Рафинья бурчак зарбасини муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 64'

    Дагба ўрнига Керер майдонга тушди. 

  • 64'

    Эррера ўрнига Паредес майдонга тушмоқда. 

  • 60'

    Молле офсайдда қолиб кетди. 

  • 58'

    Кин яна бир вазиятни бой берди. 

  • 55'

    Лаборденинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 52'

    Мойзе Киннинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. 

  • 50'

    Гуйенинг рейди тўхтатиб қолишга муваффақ бўлди. 

  • 48'

    Ди Мария офсайдда қолиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 42'

    Дагба сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 42'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мавидиди ҳисобни тенглаўтирмоқда. 

  • 40'

    Юннинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 34'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Дагба ҳисобни очмоқда. 

  • 31'

    Баккернинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 25'

    Молленинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 23'

    Мойзе Кин сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 20'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 17'

    Андер Эрреранинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 13'

    Курзава сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 9'

    Гуйе хавфли ўйнади. 

  • 8'

    Ди Мариянинг узатмаси шеригига етиб бормади. 

  • 6'

    Саваньенинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 5'

    Молле ўз жарима майдонидан тўпни тозалади. 

  • 3'

    ПСЖ тўпни назорат қилмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. "Монпелье" - ПСЖ беллашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!