ПСЖ Месси борасида бўш келмоқчи эмас

Лионель Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Аргентиналик юлдузнинг шартномасида яна бир йилга узайтириш банди бор. Бироқ парижликлар Месси билан янги битим имзолашни истамоқда. "Goal.com" нашри маълумотларига кўра, клуб футболчи билан “1+1” кўринишида бўйича келишув имзолашни мўлжалламоқда.

Лионель Месси ҳозирча ПСЖ билан музокара олиб боргани йўқ. Ҳужумчи келажаги ҳақида қарорни Қатардаги жаҳон чемпионатидан кейин қабул қилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Лео парижликлар билан шартномани узайтиришга қарши эмас, деб ёзди манба.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси ўтган ёзда ПСЖга ўтган эди. Кеча ОАВда футболчи мавсум сўнггида "Барселона"га қайтиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!