ПСЖ Месси ва Мбаппенинг ортидан роса пул ишламоқда
"Пари Сен-Жермен" руҳбарияти жамоа юлдузлари Лионель Месси ҳамда Килиан Мбаппенинг ортидан жуда катта маблағ ишлаб топмоқда.
Гап футболчиларнинг либослари ҳақида кетмоқда. "L'Equipe" нашри хабарига қараганда, Жаҳон чемпионати финалидан сўнг ҳар икки юлдузнинг футболкаси сотувидан тушаётган даромад 200 фоизга ошган.
Фойданинг 40 фоизи АҚШдаги мухлислар томонидан амалга оширилган буюртмаларга тўғри келади. Мундиалнинг ҳал қилувчи беллашувида Месси бошчилигидаги Аргентина Мбаппенинг Франциясини пенальтилар сериясида мағлуб этди.
Аввалроқ, парижликлар раҳбарияти ҳар икки етакчисини жамоада олиб қолмоқчи эканлиги ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар