ПСЖ Моуриньо хизматидан воз кечди. Сабаби ғалати!
ПСЖ ҳозирги бош мураббий Кристоф Галтье ўрнига бошқа мутахассис қидираётгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.
Парижликлар жамоасини бошқаришга номзодлар орасида Жозе Моуриньо ҳам бор. Португалиялик мутахассис бу йил “Рома”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмади. Шу боис, римликлар ёзда у билан хайрлашиши мумкин.
Моуриньонинг ўзи ҳам ПСЖни бошқаришга мойиллик билдирганди. Бироқ, кутилмаганда Париж клуби раҳбарияти бу вариантдан воз кечди.
Бунга сабаб қилиб, ПСЖ спорт директори Луиш Кампушнинг Жозе Моуриньо билан дўстона алоқада экани кўрсатилди. Кампуш ишда юзага келиши мумкин бўлган зиддиятлар туфайли ҳамюрти билан муносабатини бузмоқчи эмас.
Фикрлар